date
views 545

Эроннинг Исроилга қарши ҳужуми кутиляпти

Эроннинг Исроилга қарши ҳужуми кутиляпти
Қўшма Штатлар 12 апрел куни Эроннинг Исроилга қарши ҳужуми кутилаётганини, ҳарбий нишонларга қарши 100 дан ортиқ дрон ва ўнлаб ракеталар қўлланилиши мумкинлигини айтган. Бу ҳақда CBS телеканали хабар қилди.

Бир муддат олдин Washington Post Пентагон Исроил Дамашқдаги Эрон консуллигига қилинган ҳужум ҳақида АҚШни олдиндан хабардор қилмаганидан норози эканлиги ҳақида ёзган эди.

«Вашингтонда олдиндан маълумот бўлганида, Қўшма Штатлар ҳарбий кучларини Исроил ва минтақадаги Америка қўшинларини эҳтимолий жавобдан ҳимоя қиладиган тарзда жойлаштириши мумкин эди», – дея таъкидлайди нашр.

Оқ уй Эрон Исроилга қарши ҳарбий зарба берган тақдирда Қўшма Штатлар можарога тўғридан-тўғри аралашадими ёки йўқми, деган саволга изоҳ беришдан бош тортган.

АҚШ штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Вашингтон Яқин Шарқда урушдан қочишга ҳаракат қилаётганини ва минтақадаги ҳамкасблари билан мулоқот олиб бораётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Исроил мудофаа вазири Йоав Галант АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Майкл Курилла билан учрашувдан сўнг мамлакат қуруқликда ва ҳавода ўзини ҳимоя қилишга тайёрлиги ва ҳужум содир бўлган тақдирда қандай жавоб беришни билишини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эроннинг Исроилга қарши ҳужуми кутиляпти