date
views 686

Украина хавфсизлик хизмати собиқ ходими машинаси Москвада портлатиб юборилди

Украина хавфсизлик хизмати собиқ ходими машинаси Москвада портлатиб юборилди
Москва шимолида Toyota Land Cruiser Prado автомобили портлаб кетди, деб хабар берди РИА Новости шаҳар фавқулодда хизматларига таяниб. Машина остида номаълум мослама портлаган, бироқ ёнғин содир бўлмаган.

Маҳаллий телеграм каналлари маълумотига кўра, портлаган машина Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) собиқ ходими, бир неча йиллардан бери Москвада яшаб келаётган Василий Прозоровга тегишли бўлган. Прозоров ҳодисадан кейин «ўзини яхши ҳис қилаётгани» айтилмоқда.

Қайд қилинишича, ҳайдовчи автомобил двигателини ишга туширгандан кейин портлаш содир бўлган. Жабрланувчи оёғидан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳодисанинг тахминий сабаблари орасида қўлбола бомба портлаши ёки ер ости газ қувурининг ёрилиши ҳам бор. Автомобил портлаган жойда газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди. Шу билан бирга, «Мосгаз» бу жойдаги газ таъминоти тизими соз ишлаётганини маълум қилди.

Тергов қўмитаси қотилликка суиқасд моддаси бўйича жиноят ишини очган.

Василий Прозоров - Украина хавфсизлик хизматининг собиқ подполковниги. 2019 йил март ойида Москвадаги матбуот анжуманида у 2014 йил апрелидан 2018 йилда истеъфога чиққунга қадар «мафкуравий сабабларга кўра» Россия билан ҳамкорлик қилганини айтган эди.

Украина Хавфсизлик хизмати Прозоровни «иш жойида спиртли ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилгани ва офицер унвонини обрўсизлантиргани» учун ишдан бўшатилганини маълум қилган. УХХ Прозоровни давлат хоини деб ҳисоблайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина хавфсизлик хизмати собиқ ходими машинаси Москвада портлатиб юборилди