
Фото: CNN
Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант ва АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Эрик Курилла 12 апрель куни Эроннинг Исроилга эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўриш юзасидан учрашув ўтказди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Галлант идораси баёнотига кўра, Эроннинг Исроилга қарши ҳужуми минтақавий кескинлашувга олиб келиши мумкин. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмайди.
Учрашувда Галлант Куриллани “Исроилнинг ҳақиқий дўсти” деб атаган. АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлагани учун унга миннатдорлик билдирган.
“Душманларимиз Исроил ва Қўшма Штатларни бир-биридан ажрата оламиз, деб ўйламоқда. Аммо бунинг акси – улар бизни бирлаштириб, алоқаларимизни мустаҳкамламоқда. Биз елкама-елка турамиз”, — деган Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант баёнотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар