date
views 211

Германия Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимларини юборади

Германия Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимларини юборади
Фото: Gagadget.com
Германия яқин орада Украинага Бундесвер захираларидан яна бир Patriot ҳаво мудофаа тизимини юборади. Бу ҳақда Ғарб манбаларига асосланиб, “ТАСС” нашри хабар берди.

Patriot мудофаа тизими етказиб берилиши юзасидан дастлаб Германия Мудофаа вазирлиги баёнот берган. Ҳозиргача Киевга етказиб берилган иккита Patriot ҳаво мудофаа тизимига қўшимча равишда яна битта техника жўнатилиши айтилган.

Биз Украинага ўзимизнинг жанговар тайёргарлигимиздан келиб чиққан ҳолда, имкониятимиз даражасида ёрдам берамиз”, — деган мудофаа вазири Борис Писториус баёнотда.

Германия Украинага АҚШдан кейин иккинчи йирик қурол етказиб берувчи ҳисобланади. Берлин ҳозиргача Киевга ҳарбий ёрдам ва келажакдаги мақсадлар учун 28 миллиард евро ажратган. Россия Ғарбнинг Украинага қурол-яроғ юборилиши можарони чўзишини бир неча бор таъкидлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимларини юборади