date
views 358

Ким Кардашьяннинг 10 ёшли қизи TikTok’даги биргина видеоси учун 45 минг доллар ишлаб олди

Ким Кардашьяннинг 10 ёшли қизи TikTok’даги биргина видеоси учун 45 минг доллар ишлаб олди
Ким Кардашьян ва Канье Уэстнинг Норт исмли тўнғич қизи ҳозирда ўн ёшда бўлиб, ижтимоий тармоқлар юлдузига айланган. Қизалоқ TikTok’га жойлаштирадиган турли кўнгилочар видеолар унга катта миқдорда пул олиб келади.

Канье Уэст қизи Норт билан
Фото: People

Норт Уэстга 20 миллиондан ортиқ киши обуна бўлган. Улар ҳар сафар ёш юлдузнинг видеоларини топга олиб чиқишга ёрдам беришади. TikTok’даги битта пост Нортга камида 30 минг доллар даромад олиб келади.

Фото: Getty Images
Daily Mail маълумотларига кўра, постлар ичида энг даромадлиси Нортнинг дадаси билан рақсга тушган кулгили видео бўлди. Мазкур пост унга 45 минг доллар маблағ келтирди.

Фото: Тhe Famous People
Ўн ёшли блогернинг машҳурлиги ва обуначилари сони кундан-кунга ўсиб бормоқда. Маълумот учун, жорий йилда Норт мусиқа соҳасида ўзини синаб кўришга қарор қилди. У ўзининг илк Elementary School Dropоut номли альбоми устида иш олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Кардашьяннинг 10 ёшли қизи TikTok’даги биргина видеоси учун 45 минг доллар ишлаб олди