10:56 / 15.04.2024
405

Украина Россия армиясининг фронтдаги устунлигини тан олди

Украина Россия армиясининг фронтдаги устунлигини тан олди
© Sputnik / РИА Новости
Украина Қуролли кучлари офицерлари Россия армиясининг фронтдаги устунлиги ҳақида гапирди, деб ёзади “La Vanguardia”.

Украиналик генераллар тан олишларича, рус қўшинлари украиналиклардан етти-ўн баравар кўп, бироқ уларда (Украина Қуролли кучлари – таҳр.) душманни тўхтатиб туриш учун етарли қурол бўлмаса, фронтда кўпроқ одам бўлиши ҳам етарли бўлмаслиги мумкин”, — дейилади хабарда.

Мақолада қайд этилишича, икки йилдан ортиқ давом этган можародан сўнг Украина 2022 йил февралидан бери энг оғир аҳволга тушиб қолган. Унга кўпроқ аскар, кўпроқ қурол ва кўпроқ Ғарб ёрдами керак.

2 апрель куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Қуролли кучлари раҳбарияти билан учрашувда январь ойидан бери Украина Қуролли кучлари 80 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, 14 минг турли хил қуроллар, жумладан 1200 дан ортиқ танклар ва бошқа зирҳли жанговар машиналарни йўқотганини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Россия армиясининг фронтдаги устунлигини тан олди