Фото: “vitvesti.by”
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев оиладаги зўравонликка қарши курашишга қаратилган қонунларни имзолади. Эндиликда педофиллар ва бола ўлдирганлар умрбодга қамалади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай ҳолати учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда. Хусусан, қонун уриш ва қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутади (илгари бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланган). Соғлиққа қасддан ўртача ва оғир шикаст етказганлик учун жазо кучайтирилади. Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Игор Лепеха таъкидлаганидек, судланганлар тергов изоляторида сақланади.
Бундан ташқари, болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик ва шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ ишлар, шунингдек, калтаклаш ва соғлиққа енгил зарар етказиш бир йил давомида такроран содир этилса, томонларнинг ярашиш имконияти истисно қилинади.
Қонунда оилавий зўравонлик қурбонларига махсус ижтимоий хизматлар кўрсатишга мўлжалланган оилаларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш кўзда тутилган.
16 ёшга тўлмаган шахсларни “жинсий алоқага чорлаш” жиноий жавобгарликни ўз ичига олади. Ўз жонига қасд қилишга олиб бориш ва бунга ундаганлик учун озодликдан маҳрум қилиш, суицидни тарғиб қилганлик учун эса жарималар назарда тутилган.
Мажлис (парламент қуйи палатаси) 28 февралда қонунни қабул қилди, Сенат (юқори палата) 11 апрелда ўзгартиришлар учун овоз берганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео)
Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин
Франция Германияни Европа мудофаасини биргаликда кучайтиришга чақирди
Сирский Россия Донецк областида тактик ютуқларга эришаётгани ҳақида гапирди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтда вазият кескин, Россия тактик муваффақиятга эришди”
Судьялар олий кенгаши «Жўраевлар иши»да томонларни турли хил баёнот беришдан тийилишга чақирди
Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди