16:22 / 15.04.2024
488

Москвадаги қурилишда мигрантлар муштлашди (видео)

Москвадаги қурилишда мигрантлар муштлашди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Москва шарқидаги Тагилская кўчасидаги қурилиш майдончасида 20 га яқин мигрант муштлашди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг пойтахт бош бошқармасига таяниб, “ТАСС” хабар берди.

Ҳодиса 14 апрель куни тушдан кейин “Метроном” турар жой мажмуаси қурилиш майдонида содир бўлган.

Бир гуруҳ одамлар ўртасида жанжал келиб чиққан ва у муштлашувга айланган. Жанжал пайтида улар таёқ ва тошлардан фойдаланган. Текширув натижаларига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ қарор қабул қилинади”, — дейди бошқарма.

БАЗА Telegram каналига кўра, муштлашувга бир ўрам арматура сабаб бўлган. Мигрантлар қурилиш материалларини тақсимлай олмаган.

Тожикистон ва Ўзбекистоннинг икки ишчи гуруҳи арматура ўрамини бўлиша олмаган. Дастлаб қурувчилар муштлашган, кейин эса рақибларига тош отган. Воқеа жойига полиция чақирилган. Натижада бўлимга 20 киши олиб кетилган (10 нафардан Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари). Ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган ва тиббий ёрдам талаб қилинмаган”, — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги қурилишда мигрантлар муштлашди (видео)