18:48 / 15.04.2024
552

“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади

“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Фото: AFP
“Толибон” ҳаракати 14 апрелга ўтар кечаси Эроннинг Исроилга уюштирган ҳужумларини “қонуний мудофаа чоралари” деб баҳолади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Абдул Қаҳар Балхий хабар берди.

“Толибон” Исроил 1 апрель куни Суриядаги Эрон консуллигига ҳужум қилиб, барча дипломатик ва халқаро қонунларни бузгани, бунга жавобан Эрон 14 апрель тунда қонуний мудофаа чораларини кўрганини билдирди.

Афғонистон дунёнинг нуфузли давлатларидан кескинлик кучайишини тўхтатиш ва Исроилни “Ғазодаги жиноятлари” учун жавобгарликка тортишда саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.

Ўз навбатида, ҳужумга Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай ҳам муносабат билдирди.

Эрон Афғонистонга оғир кунларда халқимиз ёнида бўлган қардош ва қўшни давлатдир, афғонлар ҳам Эрон халқига ҳамдардлик ва бирдамликни ҳис қилади. Кейинги пайтларда дунёдаги тинчликка урушлар, инқирозларнинг кучайиши, халқаро қонунлар ва тамойилларнинг бузилиши таҳдид солмоқда”, — деди у.

Шунингдек, Ҳамид Карзай Эроннинг Исроилга ҳужумини Эроннинг ўзини ҳимоя қилиш учун “қонуний ҳуқуқи” деб атади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади