20:23 / 15.04.2024
291

АҚШнинг Россиядаги элчиси: АҚШ «Крокус»даги теракт ҳақида РФ билан маълумот алмашяпти

АҚШнинг Россиядаги элчиси: АҚШ «Крокус»даги теракт ҳақида РФ билан маълумот алмашяпти
Фото: picture alliance / ASSOCIATED PRESS
«Крокус Сити Холл»да теракт содир бўлганидан бери Америка Қўшма Штатлари Россия Федерациясининг тўғридан тўғри илтимосига биноан терговга ёрдам бериш учун Россия махсус идоралари билан маълумот алмашишни давом эттирди. Бу ҳақда 14 апрел, якшанба куни АҚШнинг Россиядаги элчиси Линн Трейси икки давлатнинг терроризмга қарши курашдаги ҳамкорлиги ҳақидаги саволга жавобида маълум қилди.

Трейсининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар «Кремл билан жуда реал ва чуқур келишмовчиликларга» қарамай, ушбу тергов доирасида Россия Федерацияси билан ўзаро ҳамкорликни режалаштиришда давом этмоқда. «Қўшма Штатлар Россия фуқаролари терроризм таҳдиди ва адолатсиз таъқиблардан ҳимояланган хавфсизлик ва қадр-қимматда яшаш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблайди, шу жумладан, сўз ва йиғилишлар эркинлиги ҳуқуқларини амалга ошириш учун», - дея қўшимча қилди у.

WP: АҚШ Россияга «Крокус»ни террорчилар нишони сифатида кўрсатган

Апрел ойи бошида The Washington Post (WP) америкалик мулозимларга таяниб, АҚШ Россия махсус хизматларига террорчилик ҳужуми таҳдиди ҳақидаги маълумотларни етказар экан, жангарилар потенциал нишони сифатида «Крокус Сити Холл»ни кўрсатганини ёзган эди.

WP билан суҳбатлашган экспертлар террорчиларнинг аниқ нишонини кўрсатиш одатий бўлмаган қадам эканлигини айтди. «Ахир, бу Қўшма Штатлар разведка маълумотларини олиш усулларини ошкор қилиш хавфи билан боғлиқ ва разведка фаолияти ёки инсон манбаларига хавф туғдириши мумкин», аммо концерт залида теракт тайёрланиши ҳақидаги маълумотлар Россиядаги америкаликларга ҳам потенциал таҳдидни англатарди, дея тушунтирилган мақолада.

«Крокус Сити Холл» концерт залидаги теракт

Москва яқинидаги Красногорскда «Крокус Сити Холл» концерт залига ҳужум 22 март куни кечқурун «Пикник» гуруҳининг чиқиши олдидан содир бўлди. Қуролланган одамлар бинога бостириб кириб, автоматлардан ўт очди, бир неча портлашлар эшитилди ва ёнғин бошланди. Концертга ташриф буюрганлар журналистларга эвакуация билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида гапириб берди: тревога ҳақида овозли сигнал ёқилмаган, эскалаторлар одатдагидек ишлаган, кўп эшиклар ёпиқ бўлган. Ҳужум қурбонлари сони 145 нафарни ташкил этди, яна 551 киши жароҳат олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг Россиядаги элчиси: АҚШ «Крокус»даги теракт ҳақида РФ билан маълумот алмашяпти