23:59 / 15.04.2024
172

Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти”

Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти”
Архив фото: Flectone
G7 мамлакатлари раҳбарияти Эронга нисбатан чора кўриш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Al Jazeera нашри Ғарб манбаларига таяниб, хабар берди.

Манбага кўра, Ғарб коалицияси Эроннинг тажовузкорлигига қарши туриш учун мумкин бўлган барча имкониятлардан фойдаланиш масаласини кўриб чиқмоқда. Чоралар ҳарбий, сиёсий ёки иқтисодий кўринишда бўлиши мумкин.

Биз иттифоқчиларимиз билан биргаликда қандай чоралар кўришимиз мумкинлигини устида бош қотиряпмиз. Эрон ҳужумларини қоралаш борасида G7 давлатлари позициялари жуда яқин”, — деган Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ўз баёнотида.

Риши Сунак билдиришича, иттифоқчилар томонидан кўриладиган ҳар қандай чора-тадбирлар Эронга ва санкциялари остидаги бошқа алоқадор гуруҳларга максимал даражада таъсир этади.

Олдинроқ G7 га раислик қилувчи Италия Исроилга қарши душманлик ҳаракатлари содир этган шахслар ва ҳукуматларга нисбатан янги санкциялар жорий этилишини билдирган эди. Шундан келиб чиқиб, мутахассислар Эронга нисбатан кўриладиган чоралар фақат иқтисодий аҳамият касб этиши мумкинлигини тахмин қилган.

Маълумот ўрнида, G7 (“Еттилик гуруҳи”) Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ каби мамлакатларни ўз ичига олади. Ушбу коалиция иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ниҳоятда улкан потенциалга эга мамлакатларни бирлаштиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти”