Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди

Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди
Фото: Google Images
Украиналик конструкторлар 100 км дан ортиқ масофадаги оператив-тактик нишонларни уриб туширишга қодир бўлган дронларнинг янги моделини яратди. Бу ҳақда “Ҳарбий махсус лойиҳа” нашри маълум қилди.

Унга кўра, биринчи намуналар аллақачон жанговар ҳудудга жўнатилган, қурилма синов босқичидан ўтмоқда. Дроннинг мақсади ҳам ҳаводаги, ҳам ердаги нишонларни йўқ қилишдир. У 3 кг гача бўлган жанговар каллакни олиб юриши мумкин. Дрон тезлиги 180 км/соатдан ошмайди. Шу билан бирга, моделнинг номи ҳамон сир сақланмоқда, дея аниқлик киритади нашр.

Нашрнинг қайд этишича, мазкур дрон билан биргаликда дрон-ретранслятор ҳам қўлланилиши мумкин, у ҳужумни кутган ҳолда нишонни аниқлайди ва кузатиб боради.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар