09:41 / 16.04.2024
342

Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди

Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди
Фото: Тhе Kyiv Independent
Украина кучлари 15 апрель куни Россиянинг Қрим яриморолида жойлашган қўмондонлик пунктига зарба берган. Бу ҳақда Тhе Kyiv Independent нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳужум ўрта масофага учувчи ракеталар билан амалга оширилган. Ҳужум содир этилган ҳудудда Россиянинг юқори ҳарбий идоралари жойлашган.

15 апрель куни туш пайтида Қримда портлашлар содир бўлган. Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш сигналлари икки соат давомида фаол ишлаган.

Украина берган маълумотларга кўра, Россияга қарашли Севастополдаги 810-денгиз пиёдалари бригадасининг ҳарбий базасига зарба берилган. Рус ҳарбий техникасига жиддий шикаст етказилган.

Украина ҳарбий-денгиз кучлари матбуот котиби Дмитрий Плетенчук 30 март куни Украинанинг муваффақиятли зарбаларидан сўнг Россия ўзининг деярли барча йирик кемаларини Қримдаги портлардан олиб кетганини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди