00:39 / 17.04.2024
273

Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди

Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди
Фото: The Times of Israel
Иорданияда Эрон ҳаво ҳужуми пайтида уриб туширилган бир нечта ракеталар интернетда сотувга қўйилди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.

Манбага кўрга, бир гуруҳ иорданиялик шахслар уриб туширилган, нисбатан яхши ҳолатдаги ракеталар тасвирларини электрон савдо платформаларига жойлаштирган. Ракеталарнинг турли қисмлари ва деталлари сотувга қўйилган.

“Фойдаланилган Эрон баллистик ракетаси: яхши ҳолатда” дея тавсиф берилган рекламалар “ал-Сооқ ал-Мафтоуҳ” платформасида пайдо бўлган. Эълонлар ичида нафақат Эрон, балки ҳаво ҳужуми пайтида тутиб олинган Ироқ, Сурия ва Яман ракеталари намуналари ҳам борлиги айтилган.

Фото: The Times of Israel
Ушбу эълонларни жамоатчиликнинг кўпчилик қисми ҳазил сифатида жиддий қабул қилмаган. Фуқароларнинг бир қисми бу тадбир ҳужум ҳақида хавотирга тушаётган аҳолини тинчлантириш учун амалга оширилганини тахмин қилган.

Фото: The Times of Israel
Реклама эълонларидаги нархлар ҳам унга қизиқувчиларни кўпайтирган. Иордания пойтахти атрофига тушган ракетанинг ҳар бир бўлаги 50 Иордания динори (70 доллар) нархида белгиланган. Бутун бошли ракета нархи эса 120 000 динор (170 000 доллар)гача этиб белгиланган.

Ракеталар қолдиқлари, асосан, Иордан водийси яқинидаги Ал-Ҳаса ва Керак туманларида, шунингдек, пойтахт Аммоннинг Марж ал-Ҳамам аҳоли пунктида топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди