
Фото: Reuters
Бирлашган Араб амирликларининг (БАА) Дубай шаҳрида кучли жала қуйиши оқибатида сув тошқини юз берди.
Ҳодиса тасвирланган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Лавҳаларда яшин чақнагани, кучли жала қуйгани, кўчаларни, метрони сув босганини кўриш мумкин.
Сув тошқини оқибатида Дубай халқаро аэропорти фаолияти ҳам чекланди. Аэропорт ҳудуди ва учиш-қўниш йўлаклари сув остида қолгани туфайли самолётлар парвози кечиктирилмоқда.
Uzbekistan Airways хабарига кўра, об-ҳаво шароити ноқулайлиги ва кучли ёмғирлар туфайли, HY334 «Дубай - Тошкент» авиақатнови кечиктирилган. Қайд қилинишича, ҳаво кемаси қарийб 7 соатлик кечикиш билан Тошкентга етиб келиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар