19:28 / 17.04.2024
263

Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғни тарк этишни бошлади

Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғни тарк этишни бошлади
Фото: AFP
Россия тинчликпарвар кучларини Тоғли Қорабоғдан олиб чиқиш жараёни бошланди. Бу маълумотни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади.

«Ҳа, бу ҳақиқат», деди Песков кундалик матбуот брифингида тегишли саволга жавоб бериб. У ҳеч қандай қўшимча маълумот бермади.

Аввалроқ, Озарбойжон матбуоти 16 апрелдан тинчликпарвар кучларни олиб чиқиш бошлангани ҳақида ёзган эди. Маълумотларга кўра, жараён бир неча кундан бери давом этмоқда.

Россия тинчликпарвар контингенти 2020 йил кузида можаро авж олганидан сўнг Тоғли Қорабоғга жойлаштирилди. Бу ҳақда Россия, Озарбойжон ва Арманистон раҳбарларининг музокараларида келишувга эришилди. Дастлаб контингент беш йил давомида жойлаштирилиши кўзда тутилган эди.

Контингент сони икки мингга яқин. Уч ярим йил ичида Тоғли Қорабоғда россиялик етти нафар аскар ҳалок бўлди. Улардан беш нафари, жумладан контингент қўмондони ўринбосари Иван Ковган 2023 йил 20 сентябрда Озарбойжоннинг ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлган. Озарбойжон президенти Илҳом Алиев воқеа учун Россиядан расман узр сўради ва айбдорларни жазолашга ваъда берди.

Халқаро ҳуқуққа кўра Озарбойжон таркибига кирувчи Тоғли Қорабоғ ҳудудининг катта қисми бир неча ўн йиллар давомида ўзини арманпараст деб эълон қилган Арцах Республикаси назоратида эди. 2023 йил 19 сентябрда Озарбойжон бир кунлик операция давомида минтақани бутунлай назорат остига олди. Шундан сўнг, у ерда яшовчи ўн минглаб арманлар бир неча кун ичида минтақани тарк этди. 2024 йил 1 январдан Арцах (Тоғли Қорабоғ) Республикаси тугатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғни тарк этишни бошлади