21:27 / 17.04.2024
278

Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди

Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди
Фото: Atlas Пресс
Покистон ўзининг Эрон ва Афғонистон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШ ихтиёрига топширган. Бу ҳақда Atlas Press нашри хабар бермоқда.

“Толибон” Ташқи ишлар вазирлигининг Ҳиротдаги вакили ўринбосари Раҳматуллоҳ Файзан Покистондаги манбаларга таяниб, ушбу баёнотни эълон қилган. Эндиликда чегара ҳудудидаги иккита Покистон (ҳарбий) базаси АҚШ назоратида бўлади.

Покистондаги “Теҳрики инсаф” партияси аъзоси Ширафзал Марват базалар топширилиши билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берган. Унга кўра, топширилган базалар Покистоннинг Балужистон вилояти ҳудудида жойлашган.

Нашрлар ушбу базаларга АҚШ томонидан ҳарбий контингент жойлаштирилиши эҳтимоли ҳақида ёзган. Вашингтон расмийлари эса бу воқеалар ҳақида ҳеч қандай маълумот тарқатмаган.

Олдинроқ “Толибон” расмийлари АҚШ дронлари Афғонистон устида патруллик қилиши учун Исломобод Вашингтонга базасини топширганини эълон қилган эди. Кобулдаги расмийлар шунингдек, АҚШни Афғонистон ҳаво ҳудудини бузишда ва айғоқчилик қилишда айблаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди