09:39 / 18.04.2024
155

20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади

20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади
Чехиянинг Украина учун ўқ-дорилар сотиб олиш ташаббусига дунёнинг 20 та давлати қўшилди. Бу ҳақда 16 апрел, сешанба куни Чехия бош вазири Петр Фиала АҚШга икки кунлик ташрифи чоғида маълум қилди. «Ҳозирда 20 га яқин давлат бизнинг ташаббусимизга қўшилганидан хурсандман», деди Фиала, хусусан, Канада, Германия, Нидерландия ва Полшани келтириб. Чехия бош вазирининг қўшимча қилишича, бу Украинага «500 мингга яқин артиллерия ўқ-дориларини етказиб бериш» имконини яратади.

Ўқ-дорилар «фронтдаги вазиятни ўзгартиради»

Фиала шунингдек, снарядларни етказиб бериш Киевга ёрдамнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 20 донор давлат Украинага кейинги 12 ой ичида яна бир миллион ўқ-дори етказиб бермаслиги учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Чехия ҳукумати раҳбарининг қўшимча қилишича, Киевга қўшма юклар «фронтдаги вазиятни тўғридан тўғри ўзгартиришга ёрдам беради».

Фиала қанча пул йиғилганига аниқлик киритмади, аммо Чехия ҳукуматининг Украинани қайта тиклаш бўйича комиссари Томас Копечний сўзларига кўра, гап тахминан 3 миллиард доллар ҳақида кетмоқда.

Чехиянинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ташаббуси

Феврал ўрталарида Мюнхен хавфсизлик конференцияси чоғида Чехия президенти Петр Павел мамлакат Украинага 155 мм калибрли 500 минг ва 122 мм калибрли 300 минг артиллерия снарядларини етказиб бериш ниятида эканлигини маълум қилди. Павел учинчи мамлакатлардан ўқ-дориларни сотиб олишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай келишув Украинанинг бошқа иттифоқчи давлатларининг молиявий иштироки билангина мумкин бўлади.

Март ойида Американинг The Wall Street Journal газетаси Чехия аллақачон бутун дунё бўйлаб етказиб берувчилардан 800 мингга яқин артиллерия снарядларини сотиб олишга муваффақ бўлганини ёзган эди. Чехия қўшимча маблағ мавжуд бўлса, яна 700 минг снаряд сотиб олиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади