77
АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди
Фото: Тhе New York Times
АҚШнинг Тhе New York Times нашри ҲАМАС ва Исроил ҳақидаги хабар ва янгиликлар матнларида “геноцид” ва “этник тозалаш” каби тушунчалардан фойдаланишни ходимларига тақиқлади. Бу ҳақда Anadolu нашри батафсил хабар берди.
Манбага кўра, Тhе New York Times Ғазо инқирозига оид янгиликлар ёзиш бўйича бир қанча янги кўрсатмалар берган. Ходимларини кайфият ва норозилик уйғотувчи жумлаларни ишлатишдан тийилишга чақирган.
Кўрсатмаларда БМТ ва шунга ўхшаш олий ташкилотлар ҳисобот ва баёнотларини истисно қилган ҳолда, кундалик хабар, мақола, янгиликларда рўйхати келтирилган тушунчалар ишлатилиши тақиқланган. Шунингдек, 1948 йилдан бери БМТ томонидан қўлланилаётган “қочоқлар лагери” иборасидан фойдаланмаслик уқтирилган.
Тhе Intercept нашри берган баёнотда айтилишича, нашр ходимларига берилган янги кўрсатмалар Исроил хатти-ҳаракатларини оқлашга хизмат қилади. Жамоатчилик фикрини жиловлашда ёрдам беради.
“Менимча, агар сиз Фаластин-Исроил можаросининг тарихий контексти ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасангиз, бу қарор профессионал ва мантиқий кўринади. Агар сиз барчасидан хабардор бўлсангиз, бу қарор Исроил учун ишлашини тушунасиз”, — дейилади Intercept манбасида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди
U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди!
Америкалик хонанда Билли Айлиш ноодатий фобияси ҳақида сўзлаб берди
Ўзбекистонда 30 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари
Сайловолди курашида Трамп Байденни ортда қолдирмоқда