18:03 / 18.04.2024
875

Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади”

Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади”
Фото: Facebook / Денис Шмигал
Украина бош вазири Денис Шмигал Украина Россия билан урушда мағлуб бўлса, Учинчи жаҳон уруши бошланишини айтиб, АҚШ Конгрессини ҳарбий ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 20 апрель куни мазкур қонун лойиҳасини овозга қўйиши режалаштирилган.

"Агар Украина ютқазса... Глобал хавфсизлик тизими вайрон бўлади ва бутун дунё янги хавфсизлик тизимини излашга мажбур бўлади. Кўплаб можаролар, бундай урушлар кўп бўлади ва бу охир-оқибат Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин", — дея қўшимча қилган Шмигал.

Украина расмийларининг бундай хавотирли огоҳлантириши биринчи марта эмас.

Ўтган йили Украина президенти Владимир Зеленский агар Россия Украина устидан ғалаба қозонса, Польшага бостириб кириши ва учинчи жаҳон урушини бошлаши мумкинлигини айтган эди.

Кремль бу баёнотларни рад этган. Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Россия Шарқий Европага ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни бемаънилик деб атаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади”