Фото: RT
Германия ҳудудида Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда Der Spiegel нашри прокуратурага асосланиб хабар берди.
Тергов талқинига кўра, бу шахслар қўпорувчилик ҳаракатларига тайёргарлик кўрган бўлиши мумкин. Қўлга олинганлар Америка базаларини кузатувга олишган ва ҳарбий транспорт йўналишларига ҳужумни режалаштиришган, деб ёзди немис нашри. Қолаверса, улар украиналик танкчилар тайёрланаётган Графенвер базасини ҳам кузатувга олишган, тўплаган маълумотларини Россия томонига жўнатиб туришган.
Ҳар икки шахс Байройт шаҳрида ушланган. Бирининг исми Дитер С. — 39 ёшда, иккинчиси Александр Ж — 37 ёшда. Полиция маълумотида уларнинг бири Россия махсус хизматлари томонидан 2023 йилда ёллангани айтилади. ОАВ маълумотига кўра, у ДХР томонида туриб жанговар ҳаракатларда қатнашган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтда вазият кескин, Россия тактик муваффақиятга эришди”
Тожикистон Россияга жиддий норозилик билдирди
Судьялар олий кенгаши «Жўраевлар иши»да томонларни турли хил баёнот беришдан тийилишга чақирди
Сирский Россия Донецк областида тактик ютуқларга эришаётгани ҳақида гапирди
АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти
Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади
Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида