Фото: Reuters
Арманистон ва Озарбойжон илк бор чегарани делимитация қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазирлиги ва Озарбойжон бош вазири ўринбосари Шаҳин Мустафоев маълум қилди.
Баёнотларда таъкидланганидек, томонлар тўртта аҳоли пункти (Баганис Айрим, Ашаги Аскипара, Хейримли, Қизил Гажили) ўртасида «чегара чизиғининг алоҳида участкаларини ўтказиш тўғрисида» келишиб олган. Чегара чизиғи «Совет Иттифоқи парчаланиши пайтида мавжуд бўлган чизиққа мослаштирилади».
ТАСС таъкидлаганидек, делимитация аслида Озарбойжон ССР таркибига кирган ва 1990 йиллардан бери Арманистон назоратида бўлган тўртта қишлоқнинг Озарбойжон тасарруфига ўтказилишини англатади.
Томонлар яқин вақт ичида келишилган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ва у ерда чегара хизматларини жойлаштиришга келишиб олди.
Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги чегара минг километрга яқин. Бу давлатлар 1991 йилда Тоғли Қорабоғдаги можаро туфайли чегараларни ҳеч қачон делимитация ва демаркация қилмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди
АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди
Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди
АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради
Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди
“Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди?