date
views 105

Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди

Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди
Фото: Google Images
Чехия Украина учун 500 минг снаряд сотиб олганини НАТО мудофаа вазирларига маълум қилди.

Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг Украина-НАТО кенгашининг мудофаа вазирлари даражасидаги онлайн форматдаги йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Чехия Киев учун ярим миллион снаряд сотиб олганини тасдиқлади”, — деди Столтенберг.

У, шунингдек, НАТОга аъзо бир қанча давлатларнинг яқинда Киевга янги қуроллар етказиб бериш ҳақидаги ваъдаларини, жумладан Германиянинг Украинага Патриот ҳаво мудофаа тизимларининг навбатдаги партиясини юбориш қарорини олқишлади.

Альянс бош котиби таъкидлаганидек, Украинадаги қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг 99 фоизи НАТО давлатлари томонидан етказиб берилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди