13:58 / 20.04.2024
102

НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди

НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди
Фото: AP
НАТО давлатлари Украинага қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тақдим этиш ниятида. Шимолий Атлантика алянси НАТО доирасида ресурслар топди, деди ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг 19 апрел, жума куни Украина-НАТО кенгаши йиғилишидан сўнг.

У алянснинг қайси аъзоси тегишли мажбуриятларни ўз зиммасига олганига аниқлик киритмади. НАТОга аъзо бўлган алоҳида давлатлар яқин кунларда аниқ баёнотлар бериши кутилмоқда. Шу билан бирга, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига эга бўлмаган давлатлар уларнинг Киев учун сотиб олинишини пул билан қўллаб-қувватлашга рози бўлди, дея қўшимча қилди Столтенберг.

Зеленский: Камида еттита Patriot тизими керак

Украинага ўзининг энг муҳим объектларини ҳимоя қилиш учун камида еттита Patriot зенит-ракета комплекси ёки шунга ўхшаш тизимлар керак, деди видео-алоқа орқали иштирок этган президент Владимир Зеленский. Украина раҳбари иттифоқчиларни бу масалада иккиланмасликка чақирди.

Украина давлат раҳбари аввалроқ ўз мамлакатига ҳарбий ёрдамни оширишга чақирган эди. Зеленский сўзларига кўра, гап Киевнинг олдинги чизиқни ушлаб туриш ва қолган энергетика инфратузилмасини ҳимоя қилиш қобилияти ҳақида бормоқда.

Сўнгги ҳафталарда Россия Украинани ўққа тутишни кучайтирди ва хусусан, ҳаво ҳужумлари билан деярли барча иссиқлик электр станцияларини йўқ қилди. Апрел ойи бошида Украина президенти мамлакат ҳаво ҳудудини тўлиқ ҳимоя қилиш учун зарур бўлган Patriot ҳаво мудофаа тизимлари сонини 25 бирлик атрофида баҳолаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди