Архив фото: “ТАСС”
Россия ҳарбийлари 20 апрель куни Грузия билан чегарада саботаж уюштиришга тайёрланишда гумонланган Украина фуқаросини қўлга олган. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, чегара қўриқлаш хизматлари ҳибсга олинган эркакдан шубҳаланиб, унинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилган. Текширув оқибатида у Украинадан келгани ва Киев махсус хизматлари билан алоқаси борлиги маълум бўлган.
“36 ёшли Украина фуқароси интернет-мессенжер орқали махсус ҳарбий операция зонасидаги Россия Федерацияси ҳарбий хизматчилари ва техникасининг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва Украина махсус хизматларига узатиш билан шуғулланган”, — дейилади Россия баёнотида.
Ҳибсдаги эркак телефонидан топилган маълумотлар федерал хавфсизлик кенгашига топширилган. Айни дамда эркакнинг Россия ҳудудига кириб келишдан мақсади аниқлаштирилмоқда.
Эркак қўлга олинган Шимолий Осетия ҳудудида чегара назорати кучайтирилган. Федерал хавфсизлик хизмати мамлакатга кириб келувчиларни жиддий текширишни буюрган.
Гумонланувчи айни дамда Россия Жиноят кодексининг 276-моддаси бўйича жосусликда айбланмоқда. У 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди?