АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси Украинага ёрдам учун 61 миллиард доллар ажратишни маъқуллади.
Музлатилган Россия активларининг Украинага ўтказилиши, шунингдек, Украина, Исроил ва Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган кенг қамровли қонун лойиҳаси Республикачилар назорати остидаги АҚШ Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинди.
Кейинчалик қонун лойиҳаси Сенатга ўтказилади, унда Украинага ёрдам кўпчилик қонунчилар томонидан қўллаб-қувватланади.
Қонун лойиҳасига кўра, АҚШ Украинага ёрдам бериш учун 61 миллиард доллар ажратади. Тахминан 23 миллиард доллар Америка қурол-яроғ захираларини тўлдиришга, 11 миллиард доллар АҚШнинг минтақадаги операцияларини молиялаштиришга ва яна қарийб 14 миллиард доллар замонавий қурол ва мудофаа тизимларини сотиб олишга мўлжалланган. 23,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри Украинани қуроллантиришга сарфланади, шунингдек, қонун лойиҳасида Исроилга 26 миллиард доллар, жумладан, гуманитар эҳтиёжлар учун 9,1 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган. Яна 8,12 миллиард доллар Ҳинд-Тинч океани минтақасига йўналтирилади.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасида Россия активларини мусодара қилиш, жумладан, суверен активларни музлатишни бекор қилишдан тақиқлаш, музлатилган активлар ёрдамида Украинага компенсация бериш ваколати ва активлардан Украинани қайта тиклаш учун фойдаланиш қоидалари мавжуд. Қонун лойиҳаси учун 360 конгрессмен овоз берди, 58 нафари қарши чиқди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди