12:00 / 21.04.2024
230

Шимолий Корея улкан ядровий ракета каллагини синовдан ўтказди

Шимолий Корея улкан ядровий ракета каллагини синовдан ўтказди
Фото: Yonhap
Шимолий Корея ҳарбий раҳбарияти 20 апрель куни ўта улкан ядровий ракета каллагини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги хабар берди.

Манбада айтилишича, синови ўтказилган жанговар ядровий каллак стратегик қанотли ракетада фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган. Ушбу намуна шимолликлар томонидан ишлаб чиқилганлари ичида энг йириги ҳисобланади.

Пхеньян раҳбарияти “Хвасал-1 Ра-3” стратегик қанотли ракетаси учун мўлжалланган жанговар каллакни синовдан ўтказганини тасдиқлаган. Синов траекторияси Сариқ денгиз устидан ўтган. Шимолий Корея ҳукумати янги каллак синови орқали муҳим ва аниқ стратегик мақсадга эришилганини таъкидлаган.

Фото: Yonhap
Шимолий Кореянинг KCNA манбаси хабар беришича, Пхеньяндаги расмийлар ракетага “Пёлжжи” (“Метеор”) деб ном берган. Янги қуролнинг имкониятларини ниҳоятда юқори баҳолаган.

Бундан олдинги энг йирик ядро каллаги синовлари жорий йилнинг 3 февралида Сариқ денгиз устида амалга оширилган эди. Унга нисбатан Жанубий Корея ва Япония ҳукуматлари норозилигини билдирган.

Жанубий Корея расмийлари шимолликларнинг ҳаракатларига нисбатан муносиб жавоб қайтарилишини билдирган. Пхеньян фаолияти мунтазам кузатувда эканлигини билдирган.

Ҳарбий кучларимиз мустаҳкам мудофаа позициясини сақлаб қолган ҳолда Шимолий Кореянинг провокациялари ва ҳарбий ҳаракатлари аломатларини диққат билан кузатиб бормоқда”, — дейилган Жанубий Корея штаб бошлиқлари кенгаши баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея улкан ядровий ракета каллагини синовдан ўтказди