Фото: Reuters
Швейцария президенти Виола Амҳерд россиялик ҳамкасби Владимир Путин қайта сайланганидан кейин унга мактуб йўллади. Тегишли мактуб ўтган ҳафта қабул қилинган. Бу ҳақда Швейцария Мудофаа вазирлигига таяниб, Blick хабар берди.
Мудофаа вазирлигига кўра, мактуб сайловдаги ғалаба билан табриклашга бағишланмаган. Виола Амҳерд Москва яқинидаги Crocus City Hallъда юз берган теракт муносабати билан, шунингдек, Россия ҳудудларидаги сув тошқинларидан жабрланганларга ҳамдардлик билдирган. Мактуб Владимир Путинга “қийин пайтларда мулоқотга чақириқ” сифатида юборилган.
Швейцария расмийлари 2024 йил Украинадаги уруш юзасидан 80 дан 100 тагача бўлган давлат иштирокида тинчлик конференцияси ўтказишни режалаштирмоқда. Швейцария ташқи ишлар вазири Иняцио Кассис саммитга Россияни
чақиришни таклиф қилди, бироқ Украина бунга қарши.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, конференция ташкилотчилари Россиянинг “у ерда ҳеч қандай иши йўқлигига”, шу билан бирга усиз “ҳеч нарсани ҳал қилиб бўлмаслигига” амин. Шу муносабат билан Россия президенти конференцияни “паноптикум” (бир вақтнинг ўзида кўп одамларни кузатиш тизими) деб атаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди?