09:26 / 22.04.2024
231

Зеленский: АҚШ қарори «иккинчи Афғонистон»нинг олдини олади

Зеленский: АҚШ қарори «иккинчи Афғонистон»нинг олдини олади
Фото: Gints Ivuskans/AFP
Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ Конгрессига Киевга кўп миллиард долларлик янги ёрдам пакети ҳақидаги қарори учун миннатдорчилик билдирди. «Бу ёрдам Украинани мустаҳкамлайди ва Кремлга у иккинчи Афғонистонга айланмаслиги ҳақида кучли сигнал беради», деди Украина давлат раҳбари 21 апрел, якшанба куни Американинг NBC News телеканалида.

Шундай қилиб, Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлайди, унинг фуқаролари ва бутун дунёда демократияни ҳимоя қилади, деди у. «Биз ҳақиқатан ҳам буни (Киевга янги ёрдамни тасдиқлашни) охиригача етказишимиз керак, - деди Зеленский. - Иложи борича тезроқ фронтдаги аскарлар учун зарур ёрдамни олишни истаймиз, олти ой ичида эмас».

Украина президентининг сўзларига кўра, АҚШ янги ёрдам пакетини маъқуллаганидан сўнг Украина жанг майдонидаги вазиятни барқарорлаштириш ва ташаббусни қўлга олиш имкониятига эга бўлади, чунки Украина Қуролли кучлари янги қуролларга муҳтож. «Менимча, бу ёрдам қуролли кучларни чиндан ҳам кучайтиради ва агар Украина ҳақиқатан ҳам бизга жуда зарур бўлган қурол тизимини олса, ғалаба қозониш имкониятига эга бўламиз», деди у.

Вакиллар палатасида Украинага янги ёрдамни маъқуллаш

Бир кун аввал республикачилар ҳукмронлик қиладиган АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси бир неча ойлик қарама-қаршиликлардан сўнг Украинага қарийб 61 миллиард доллар миқдоридаги кенг кўламли ёрдам пакетини маъқуллади. Қонун лойиҳасини ёқлаб 311 конгрессмен овоз берди, 112 киши қарши чиқди.

Қуйи палата маъқуллаганидан кейин қонун лойиҳаси Сенат томонидан тасдиқланиши керак. Овоз бериш 23 апрелга белгиланган. Конгресснинг демократлар кўпчиликни ташкил этувчи юқори палатаси Украинага қарийб 61 миллиард долларлик ёрдам пакетини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. АҚШ президенти Жо Байден бу ҳужжатни дарҳол имзолашини аллақачон айтган.

АҚШ қонун чиқарувчи органида демократлар ва республикачилар ўртасида Украинага кейинги ёрдам масаласида қарама-қаршилик 2023 йил охиридан бери давом этмоқда. АҚШ маъмурияти қўшимча ёрдамни маъқуллашга уринмоқда ва Мудофаа вазирлиги АҚШнинг доимий ёрдамисиз Киев ўз ресурслари билан қайси шаҳарларни ушлаб қолишини танлашга мажбур бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Феврал ойида Сенат Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган, бироқ қуйи палатада ҳужжат блокланган эди. Апрел ойида Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам дастурлари, шунингдек, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар алоҳида қонун лойиҳаларига ажратилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: АҚШ қарори «иккинчи Афғонистон»нинг олдини олади