08:10 / 23.04.2024
61

Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди

Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди
Фото: Al Jazeera
Германия ва Буюк Британия махсус кучлари Хитой учун жосуслик қилганликда гумонланган бир гуруҳ шахсларни ҳибсга олди. Бу ҳақда Ғарб манбаларига асосланиб, Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳибсга олинган шахслар Хитойга тақиқланган технологиялар етказиб беришда айбланмоқда. Германияда бундай шахслардан 3 нафари, Буюк Британияда эса 2 нафари ҳибсга олинган.

Берлин прокуратураси хабар беришича, уч нафар немис фуқароси потенциал ҳарбий мақсадлардаги технологияларни Хитой разведкасига топширган. Учлик гуруҳи Хитой вакиллари билан 2022 йилнинг июнидан бери ишлаб келган.

Германия ва Британия расмийлари Хитойга топширилган технологиялар нимадан иборат экани ва уларнинг мазмуни ҳақида маълумот ошкор қилмаган. Ҳибсга олинганларнинг сўроқ қилиниши давом этаётгани билдирилган.

Германиянинг жануби-ғарбий қисмидаги Карлсруэ шаҳрида маҳбуслар устидан суд жараёни бошланган. Расмийлар уларни катта жаримага тортиш ва 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси бериш ҳақида таклиф киритишган.

Шунингдек, Британия расмийлари қўлга олинган икки шахснинг Хитой билан алоқалари ҳақида тергов ташкил этган. Унинг дастлабки хулосаларига кўра, маҳбуслар Хитой ташқи разведкаси, унинг минтақавий бюролари аъзолари билан доимий алоқада бўлган.

Германия ички ишлар вазири Ненси Файзер Берлин ҳукумати томонидан Хитойга ишлаган жосусларнинг қўлга олинишини “жосусликка қарши кампаниянинг катта муваффақияти” деб атаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди