08:30 / 23.04.2024
256

Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди

Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди
Фото: The Moscow Timeс
Украина ҳарбий маъмурияти май ойи бошида фронтдаги вазият ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда The Moscow Timeс нашри хабар берди.

Украина ҳарбий разведкаси бошлиғи 22 апрель куни эълон қилган баёнотда Украинанинг олдинги фронт чизиғидаги вазият яқин ҳафталарда барқарор равишда ёмонлашиши мумкинлиги айтилган. Чунки эндиликда шарқий ҳудудларда кучли мудофаа тизими мавжуд эмас.

Манбада айтилишича, рус армияси Украина шарқида мунтазам ҳужум амалга оширмоқда. Қурбонлар кўп бўлишига қарамай, улар фронт чизиғи бўйлаб фаол илгариламоқда.

Фикримизча, яқин келажакда бизни анча қийин вазият кутмоқда. Аммо бу ҳалокатли эмас ва биз буни тушунишимиз керак. Кўпчилик айтаётганидек, ядро уруши содир бўлмайди”, — деган Кирил Буданов BBCъга берган интервьюсида.

Хабарга кўра, 22 апрель куни Россия қўшинлари Вуҳледардан 20 километр узоқликдаги Новомихайливка ҳудудини эгаллаб олган. Шарқий Часив Яр шаҳри томонга ҳам фаол силжиш бўлган. Часив Ярнинг стратегик тепаликларини назорат остига олиш Россия учун Украина шарқидаги Донбасс минтақасининг бошқа муҳим шаҳарларга йўл очиши хабар берилган.

Украина президенти Владимир Зеленский хабар беришича, Россия қўшинлари 9 майга қадар Часив Яр шаҳрини эгаллаб олишни режалаштирмоқда. Кремль Совет Иттифоқининг Иккинчи жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонган ғалабасини нишонлаш байрами арафасида йирик ҳарбий ютуқларга эришишни ўз олдига қўйган.

Киев бир неча ойдан бери ўқ-дорилар тақчиллиги кучайиб бораётганини даъво қилиб келади. Бунга жавобан Ғарб ўқ-дори ва молиявий таъминотини кўпайтирди. 20 апрель куни Қўшма Штатлар Москвага қарши курашда ёрдам бериш учун 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди