date
views 338

Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео)

Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео)
Видеодан скриншот
Шимолий Кореда Ким Чен Ин «ғамхўр ота» ва «буюк доҳий» сифатида мадҳ этилган қўшиқ чиқарилди. Бу унинг нуфузини оширишга қаратилган тарғибот кампаниясининг бир қадамидир, деб ёзди воқеага муносабат билдирган Reuters.

«Friendly Father» (Ғамхўр ота) қўшиғининг видеоклипи чоршанба куни Корея марказий телевидениесида эфирга узатилди. Болалардан тортиб ҳарбийлар ва шифокорларгача — аҳолининг барча қатламлари вакиллари оғзидан жаранглаган қўшиқда «Куйлаймиз, Ким Чен Ин — буюк доҳий» ва «Алқаймиз, Ким Чен Ин — ғамхўр ота» каби маъноларни илғаб олиш мумкин.

Оркестр иштирокидаги жонли ижрони Кимнинг ўзи бевосита кузатган.

Қўшиқ тақдимотидан аввалроқ Шимолий Корея ОАВда мамлакат асосчиси — Ким Ир Сен туғилган куни ўтказиладиган давлат байрами номи «Қуёш Куни»дан оддийроқ — «Апрел байрами»га ўзгартириб берилганди.

Таъкидланишича, бу ҳам Ким Чен Иннинг аждодлари елкасидан тушиб, оёққа туришга интилаётганидан далолат.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео)