09:16 / 23.04.2024
175

Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди

Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди
Фото: Аrаb News
Эрон президенти Иброҳим Раисий музокара олиб бориш учун Покистонга келди. Бу ҳақда Аrаb News нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, сафардан мақсад Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар юзасидан келишувга эришиш ҳам учрашувлар дастуридан ўрин олган.

Эрон президенти Покистон пойтахтига турмуш ўртоғи, вазирлар маҳкамаси аъзоларидан иборат олий даражали делегация ва ишбилармонлар жамоаси билан келган. Уни Исломобод аэропортида Покистоннинг уй-жой ва қурилиш федерал вазири Миан Риаз Ҳусайн Пирзода ва Покистоннинг Эрондаги элчиси Мудассир Типу кутиб олган.

"Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва Эрон президенти Иброҳим Раиси Бош қароргоҳида расман учрашади. Покистон ва Эрон ўртасида делегациялар даражасидаги музокаралар раунди ҳам бўлиб ўтади", — дейилади Покистон томони тарқатган баёнотда.

Бош вазир Шариф ва Раисий икки мамлакат ўртасида бир қанча меморандум имзоланадиган маросимда иштирок этиши маълум қилинган. 22—24 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ташрифи чоғида Эрон давлат раҳбари Покистон бош вазири, президенти, Сенат раиси ва Миллий ассамблеяси раиси билан учрашиши режалаштирилган. Раисий, шунингдек, Карачи ва Лаҳорга ҳам ташриф буюриши қўшимча қилинган.

Раисининг Покистонга ташрифи 2024 йил февралида бўлиб ўтган баҳсли сайловлардан кейин илк хорижий ташрифдир. Кўп жиҳатдан ташриф мақсади Эрон, Покистон ва Афғонистон ҳудудларида жойлашган Балужистон минтақасидаги терроризм ва экстремизм билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилади.

Томонлар Покистон—Эрон алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва савдо, алоқа, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва одамлар ўртасидаги алоқаларни ўз ичига олган турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқади”, — дейилган манбада.

Эслатиб ўтамиз, Покистон ўзининг Эрон ва Афғонистон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШ ихтиёрига топширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди