21:44 / 23.04.2024
212

Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди

Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди
Архив фото: AFP
Афғонистоннинг Ҳирот ва Таҳор вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги далаларига чигирткалар ҳужум қилди. Бу ҳақда Atlas Press хабар берди.

Ҳиротнинг Кешк Рабатсанги тумани аҳолисига кўра, 20 дан ортиқ қишлоққа чигирткалар бостириб кирган. Аҳоли далаларидан хавотирда эканликларини айтмоқда. “Толибон” чигирткалар ҳужумини тасдиқлаб, уларга қарши кампания бошлаганини маълум қилган.

Таҳор вилоятидаги деҳқонлар ва аҳоли миллионлаб чигирткалар қишлоқ хўжалиги экинларини вайрон қилаётганини таъкидлаган.

"Фермерлар “Толибон” ҳукумати чигирткалар барча экин майдонларига зарар етказишдан олдин уларга қарши чора кўришини истайди", — дейилади хабарда.

Қурғоқчиликдан азият чекаётган афғон фермерлари учун чигирткалар босқини қўшимча муаммони юзага келтирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди