Фото: Топор Live
Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Иванов пора олганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитаси телеграм-каналида хабар берди.
Кремл вакили Дмитрий Песков воқеа хабари Владимир Путинга етказилганини маълум қилди. Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам ўринбосари қўлга олинганини билади.
Иванов 2012 йилда Москва вилояти ҳукумати раиси ўринбосари этиб тайинланган. 2013–2016 йилларда — АО «Оборонстрой» («Мудофаақурилиш» АЖ) бош директори.
2016 йил майида президент фармони билан мудофаа вазирига ўринбосар этиб тайинланган.
Тимур Иванов 1 млн рублдан кам бўлмаган миқдорда пора олганликда гумон қилиняпти. Айби исботланса, 15 йилгача қамалиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди