Фото: Reuters
Эрон президенти Иброҳим Раисий Исроил Ислом Республикаси ҳудудига ҳужум қилса, ундан ҳеч нарса қолмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Раисий тегишли баёнотини 22 апрель куни Покистонга ташрифи чоғида эълон қилган. У Исроилнинг Эрон ҳудудига ҳужуми ҳозирги вазиятни бутунлай ўзгартиришини айтган.
“Агар Исроил яна хатога йўл қўйиб, Эрон ҳудудига ҳужум қилса, у бутунлай бошқача оқибатларга йўлиқади ва Исроилдан бирор нарса қоладими ёки йўқми, номаълум”, — деди у.
Шунингдек, Эрон президенти ҲАМАСнинг 7 октябрь куни Исроилга ҳужуми Тель-Авив ва унинг тарафдорларининг мусулмон давлатлар билан Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш борасидаги ҳисоб-китобларини бузганини айтди.
“Исроил расмийлари ва уларнинг америкалик тарафдорлари бутун дунёда нафрат уйғотмоқда”, — деди Раисий.
Эрон президенти 22 апрель куни Покистонга ташриф буюрди. Унинг ташрифи уч кун давом этади.
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик
Исроил 1 апрель куни Дамашқдаги Эрон консуллигига авиазарба берди. Дипломатик кварталга уюштирилган ҳужум оқибатида эронлик генераллар Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва Муҳаммад Ҳоди Ҳожа Раҳимий, шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг беш нафар зобити ҳалок бўлди.
Исроил ҳужумини Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам қоралади. Эрон консуллигига уюштирилган ҳужумга жавобан 14 апрелга ўтар кечаси Исроил ҳудудига 300 дан ортиқ дрон, қанотли ва баллистик ракеталар учирди. Исроил армияси уларнинг 99 фоизи уриб туширилгани, бунга 3,5 миллион доллар сарфланганини даъво қилди.
Эрондан учирилган дрон ва ракеталарни уриб туширишга АҚШ ҳам ёрдам берди. Ҳужумдан кейин Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан суҳбатда уни Эронга жавоб зарбаси беришдан тийилишга чақирди. Теҳрон Исроилдан ҳужум бўлган тақдирда кучли қуролларини ишга солишидан огоҳлантирди.
Исроил армияси Эронга, албатта, керакли вақт ва пайтда жавоб қайтарилиши, бундан бошқа чора йўқлигини эълон қилди. АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин исроиллик ҳамкасби Йоав Галлант билан суҳбатда вазиятни кескинлаштирмасликка чақирди. 19 апрелда эса Исроил Эронга жавоб ҳужуми уюштирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди