Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди

Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди
Фото: Видеодан кадр
Украина хавфсизлик хизмати 24 апрелга ўтар кечаси Россиянинг Смоленск вилоятидаги нефть базаларига иккита дрон учирди. Бу ҳақда “Интерфакс-Украина” хабар берди.

Маълум қилинишича, нишонга олинган объектларда 26 минг куб метр Россия ёнилғиси сақланган. Портлашлардан сўнг ёнилғи-энергетика объектларида йирик масштабда ёнғин келиб чиққан. Объектлардаги ходимлар эвакуация қилинган.

“Роснефть” Смоленск вилоятидаги Ярцево ва Раздорово аҳоли пунктларида ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш ва қуйишга мўлжалланган иккита база ҳужумга учрагани юзасидан маълумот бермаган. Смоленск вилояти губернатори Василий Анохин маълумотни тасдиқлаб, ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар