Фото: “ТАСС”
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Россиянинг ғалабаси Европадаги тарих йўналишини ўзгартиришини ва Европа Иттифоқи бундан кейин асло олдингидек бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри маълум қилди.
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен Страсбургдаги парламент сессиясида ушбу баёнотни эълон қилган. У яна бир бор Европа Иттифоқи давлатларини Украинани қурол билан таъминлаш учун бирлашишга чақирган. Россияни Европа учун “экзистенсиал таҳдид” деб атаган.
Фон дер Ляенга кўра, Россиянинг ғалабаси “нафақат харитани ўзгартиради, балки Европа тарихи йўналишига ҳам таъсир этади”. Иттифоқ энди олдинги каби ягона ва мустаҳкам бўлмайди.
Фон дер Ляен Украина Европа Иттифоқи манфаати учун “оғир юк”ни ўз елкасига олганини айтган. Шунинг учун ҳам Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Украинани ўзини ҳимоя қилиш воситалар билан таъминлаши керак.
“Украина ғалаба қозониши керак. Унинг ғалабаси бизнинг бирлигимиздир”, — деган Еврокомиссия раҳбари.
Россия Ғарбнинг Украина учун қурол-яроғ етказиб бериши ва украин қўшинларини тайёрлашга ёрдам бериши фақатгина можарони узайтиришини ва жанг майдонидаги вазиятни ўзгартирмаслигини бир неча бор таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди