Тумож Солиҳий
Эрон Ислом инқилоби суди мамлакатдаги ҳукуматга қарши намойишларни қўллаб-қувватлаган машҳур 33 ёшли рэпер Тумож Солиҳийни ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Мусиқачи 2022 йил октябр ойида намойишчиларни қўллаб-қувватлаган, шу жумладан, бу ҳақда қўшиқлар ёзиб, омма олдида чиқиш қилганида ҳибсга олинган. Солиҳий «ер юзида фасодни тарқатишда» айбланган, бунинг учун ўлим жазоси назарда тутилган.
Рэпер 2023 йилда ҳам ўлимга ҳукм қилинган, аммо Эрон Олий суди қарорига кўра, жазо 6 йилу 3 ой қамоқ билан алмаштирилган эди.
2024 йил 24 апрелида рэпернинг адвокати Амир Раисён Эроннинг «Sharq» газетасига берган интервюсида Олий суд қарорига қарамай, Исфахон шаҳри суди рэперни ўлим жазосига ҳукм қилганини айтди. У ҳали қонуний кучга кирмаган ҳукм устидан шикоят қилишга ваъда берди.
Эронда оммавий норозилик ва тартибсизликлар 2022 йил сентябрида рўмолни «нотўғри ўрагани» учун ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминий ўлимидан сўнг бошланган. Аёл ҳибсга олинганидан кўп ўтмай вафот этди. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, у полиция бўлимига олиб кетилаётганда бошидан оғир жароҳат олган. Расмийлар ўлимга юрак хуружи сабаб бўлганини айтишди. Намойишлар бир неча ой давом этди, тўқнашувларда юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Кўплаб намойишчилар ҳибсга олинди ва қатл этилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди
Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди
Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи”
Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди?
“Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди?
АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади
Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди”
5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари