07:46 / 25.04.2024
63

Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин

Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин
Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Хитойнинг ByteDance компаниясига Америкадаги бизнесини 9 ой ичида сотиш мажбуриятини юкловчи қонун лойиҳасини имзолади. Акс ҳолда, ижтимоий тармоқ блокланади.

ByteDance ушбу «ноконституциявий» қонунга суд орқали эътироз билдиришни режалаштираётганини маълум қилди. Баёнотда айтилишича, ByteDance АҚШ фойдаланувчилари маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш ва платформани ташқи таъсир ва манипуляциядан ҳимоя қилиш учун «миллиардлаб доллар» сарфлаган. Шунингдек, ижтимоий тармоқни тақиқлаш 7 миллион корхонанинг ёпилишига ва 170 миллион америкаликнинг «овозининг ўчирилишига» олиб келиши таъкидланган.

Қонун TikTok платформаси америкалик фойдаланувчилар маълумотларини Хитой ҳукуматига топшириши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар туфайли қабул қилинган. Компания буни ҳар доим рад этиб келмоқда.

Республикачи сенатор Марко Рубио таъкидлаганидек, «Биз йиллар давомида Хитой Коммунистик партиясига Америкадаги энг машҳур иловалардан бирини бошқаришга рухсат бердик [...] бу хавфли ва узоқни кўра олмаслик эди».

Аввалроқ, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэнбин Қўшма Штатларни TikTok’ни «йўқ қилишга» уринишда айблаб, миллий хавфсизликка таҳдидлар ҳақида ҳеч қандай далил тақдим этилмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, тақиқ Қўшма Штатларнинг ўзига «муқаррар равишда қайтади».

Қўшма Штатларда TikTok’ни тақиқлаш ғоясини собиқ президент Доналд Трамп 2020 йилда билдирган эди. Шунингдек, у ҳар қандай Америка компаниясининг ижтимоий тармоқни сотиб олишига қарши чиқди. Бироқ, Вакиллар палатасида овоз бериш жараёнидан бир ҳафта олдин у TikTok’ни тақиқлаш қарорини «мураккаб» деб атади ва бундан «халқ душмани» деб ҳисоблайдиган Facebook фойда олишини таъкидлади.

2022 йил декабрида, Жо Байден президентлиги даврида АҚШ Сенати Хитой ҳукуматига маълумотларни узатишдан чўчиб, ҳукумат ходимларига федерал ҳукумат электрон қурилмаларида TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқлаган эди.

TikTok Хитой расмийлари билан маълумотлар алмашишни бир неча бор рад этган. Компания вакиллари, агар ҳукумат сўраса ҳам бундай маълумотни баҳам кўрмаслигини даъво қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин