17:43 / 28.04.2024
651

Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео)

Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео)
Фото: Видеодаги кадр
Швецияда бир аёл полиция ҳимоясида мусулмонларнинг муқаддас китоби — Қуръонни ёқиб юборди. Бу ҳақда Туркиянинг Haber телеканали хабар берди.

"Швеция пойтахти Стокгольмда Жаде Сандберг исмли исломга қарши аёл полиция ҳимоясида Қуръони каримни ёқиб юборди", — деб хабар қилди телеканал Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида акция видеосини кўрсатиб.

SVT телеканали Швеция полициясига мамлакатда “Евровидение” тадбири бошланишидан бир кун олдин, 3 май куни Қуръонни ёқиш акциясини ўтказиш бўйича навбатдаги сўровнома келиб тушганини хабар қилган.

Аввалроқ Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва унинг кўплаб аъзолари Қуръоннинг ёқиб юборилишини кескин қоралаганди. Швеция расмийлари бундай ҳаракатларга рухсат берувчи жамоат тартиби тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқишни бошлашлари ҳақида хабар беришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео)