21:19 / 28.04.2024
369

Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади

Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади
Фото: Reuters
Украина ташқи ишлар вазир Дмитрий Кулеба Россия президенти Владимир Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади. Бу ҳақда у CNN телеканалида маълум қилди.

Кулебанинг таъкидлашича, Путин Москванинг ҳарбий ҳаракатларига дунёнинг муносабатини “сиёсий ҳайвон” сифатида ҳис қилади ва шунга мос равишда жавоб қайтаради. Шу сабабли ҳамкор давлатлар Киевга ёрдам беришни кечиктирмаслиги керак.

Украина дипломати АҚШ қарийб 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратишига миннатдорлик билдирди.

Бутун дунё Украинага ёрдамнинг ҳар қандай кечикиши ҳалок бўлган аскарларнинг жасорати ва фидойилиги билан қопланишини унутмаслиги керак. Биз куздан то шу кунгача аскарларимизни етарлича қурол-яроғ йўқлиги сабабли йўқотдик”, — дея таъкидлади у.

Кулеба ҳамкорлардан “Украина ғалабага эришиши мумкинлигига қатъий ишонишни” ҳамда “Путиндан қўрқмасликни” талаб қилди.

Чунки Путин қўрқувга қулоқ тутувчи сиёсий ҳайвон. У буни ҳис қилганида тажовузкорроқ бўлади. Агар у, масалан, АҚШ Конгресси кўрсатган кучдан (ҳарбий ёрдамни) хабар топса, чекинишга мажбур бўлади. Украина тажовузкор давлатга (Россияга) қарши курашишдан воз кечмоқчи эмас, чунки гап миллатнинг, суверен давлатнинг омон қолиши ҳақида кетмоқда”, — деди ташқи ишлар вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади