12:18 / 29.04.2024
162

Ким Чен Ин иқтисодни жонлантириш учун Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда

Ким Чен Ин иқтисодни жонлантириш учун Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда
Фото: Тhе Insider
Шимолий Корея ўзининг миллий иқтисодиётини Россия билан ҳамкорлик орқали ошириб бормоқда, деб ёзади Financial Times, Жанубий Корея мудофаа вазири Шин Вон Сикнинг баёнотига таянган ҳолда.

Унинг айтишича, бу Россиядан катта миқдордаги озиқ-овқат, хом ашё ва нефть маҳсулотлари етказиб берилиши орқали амалга ошмоқда. Шу билан бирга, 2021 йилда Ким Чен Ин режими мамлакатда “озиқ-овқат инқирози”ни тан олган, бу COVID-19га қарши чекловлар, халқаро санкциялар ва ёмон ҳосил туфайли келиб чиққан.

Швециялик халқаро экспертга кўра, Пхеньян совуқ уруш даврида қўлланилган “икки ҳомий” стратегияси — Хитой ва Россияни қайта тикламоқда, бу унга ўз манфаатлари ва хавфсизлигини сақлаб қолишга имкон берган.

"Углеводородлар, бетон ва саноат пластмассалари ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлган Шимолий Корея иқтисодиёти бутунлай Хитойнинг озиқ-овқат, ёнилғи етказиб берилишига таянган эди", — дейди эксперт.

Шимолий Кореянинг санкцияланган танкерлари Россия портларидан фойдаланмоқда, Россияга етказиб берилган қуроллар эвазига нефть олмоқда, россиялик туристик гуруҳларни қабул қилмоқда. Пхеньяндаги Россия элчихонаси икки давлат ўртасида янги темир йўл, паром ва автомобиль йўллари ҳақида музокаралар ўтказилгани ҳақида хабар берган. Аввалроқ Москва КХДРга нисбатан халқаро санкцияларни кузатувчи БМТ комиссияси мандатига вето қўйган эди.

Ким Чен Ин урушга тайёргарлик кўриш ва Жанубий Корея билан тинчлик сиёсатидан воз кечиш ҳақида кескин баёнотлар қила бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин иқтисодни жонлантириш учун Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда