13:07 / 29.04.2024
174

Қодировнинг 16 яшар ўғли Путин номидаги Россия махсус кучлари университети куратори бўлди

Қодировнинг 16 яшар ўғли Путин номидаги Россия махсус кучлари университети куратори бўлди
Фото: “ТАСС”
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 16 ёшли ўғли Адамни Россия президенти Владимир Путин номидаги Россия махсус кучлари университетига куратор этиб тайинлади.

Қодировнинг сўзларига кўра, у таълим муассасаси раҳбарининг илтимосига кўра шундай қарорга келган.

Қадрли акам, Россия махсус кучлари университети раҳбари Байбетар Вайхановнинг илтимосига кўра, мен Адам Қодировни Россия махсус кучлари университетига куратор этиб тайинлашга қарор қилдим. У машҳур университет фаолияти билан яқиндан таниш, шунинг учун ўзига юкланган масъулиятни аъло даражада бажара олади, деб ишонаман”, — деди Қодиров.

2023 йилнинг кузида Адам Қодиров Қуръонни ёқишда айбланаётган Никита Журавелни тергов изоляторида калтаклаганди. Рамзан Қодиров ушбу ҳолат тасвирланган видеони эълон қилиб, ўғли “тўғри иш қилган”ини айтган. Кейинчалик Чеченистон раҳбари “уни ўлдирса яхши бўларди”, деган. Кремль вазиятга изоҳ беришдан бош тортган.

Бу воқеадан сўнг Адам Қодиров турли мукофотларни ола бошлаган. У Чеченистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган, бутун мусулмонлар қаҳрамони деб эълон қилинган ва “Қорачой—Черкасия олдидаги хизматлари учун”, 1-даражали “Уммат олдидаги хизматлари учун”, “Кабардин—Балкар Республикаси олдидаги хизматлари учун” ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

Икки укаси билан биргаликда Адам Қодиров Чеченистон парламентининг энг юқори “Даймехкан Сий” ордени билан тақдирланган. Шунингдек, Адам Қодиров “Россиянинг меҳнат жасорати” ордени ва Евросиё университетлар ассоциацияси медали билан тақдирланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодировнинг 16 яшар ўғли Путин номидаги Россия махсус кучлари университети куратори бўлди