19:10 / 29.04.2024
78

Кенияда тўғон бузилиши оқибатида 42 киши ҳалок бўлди

Кенияда тўғон бузилиши оқибатида 42 киши ҳалок бўлди
Фото: Google Images
Кения марказида тўғон ёрилиши оқибатида 40 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Накуру тумани губернатори Сюзан Кихика маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 42 киши ҳалок бўлган”, — деди у. Расмийларга кўра, тўғоннинг бузилишига икки ойдан бери давом этаётган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.

Табиий офат оқибатида шу пайтга қадар ҳалок бўлганларнинг сони жами 118 нафарга етди. Кўплаб йўллар сув остида қолган, 130 мингдан ортиқ одам уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Жабрланганларнинг аксарияти ҳукуматдан ёрдам сўраб, пойтахт Найробига келган.

Метеорология департаменти маълумотларига кўра, ёмғирли мавсум апрель ойининг охирида энг юқори чўққисига чиқиши ва июнь ойида пасайиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кенияда тўғон бузилиши оқибатида 42 киши ҳалок бўлди