Сотиш учун бозорга олиб келинган от эгасини бозордан олиб чиқиб кетишга урингани кўпчиликни таъсирлантирди (видео)

Жамият1 дақиқа ўқиш3
Сотиш учун бозорга олиб келинган от эгасини бозордан олиб чиқиб кетишга урингани кўпчиликни таъсирлантирди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонлик Б.исмли йигитнинг ўзи меҳр бериб боқаётган отини сотиш учун бозорга олиб келгани акс этган видеолар тарқалди. Лавҳаларда отнинг эгасига бўлган меҳр-муҳаббати ва ундан айрилишни истамагандек кўринган ҳаракатлари кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Видеода йигит отини сотиш мақсадида бозорга олиб келади. Бироқ от эгасидан узоқлашишни истамагандек, уни боши билан орқасидан итариб, бозордан олиб чиқиб кетишга уринади. Ҳатто эгасига эркаланганча суйкалиб, унинг ёнидан кетмайди.

Бу ҳолатни кузатган бозордагилардан бири йигитга: «Шунақа қилиб эгаси билан ўйнашиб турса, қандай қилиб бу мавжудотни яхши кўриб, меҳр қўймаслик мумкин? Нимага сотмоқчисиз ўзи?» дея савол беради.

Йигит эса бунга «Пул керак бўлиб қолди ака», деб жавоб қайтаради.

Мазкур видеолар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илиқ кутиб олинди. Кўпчилик отнинг эгасига кўрсатаётган меҳрини эътироф этиб, ҳайвоннинг садоқати ва инсон билан ўртасидаги боғлиқлик ҳақида фикр билдирмоқда.

Айрим кузатувчилар эса йигит отини сотмаслигига умид билдирмоқда.

Отнинг кейинги тақдири қандай кечиши ҳақида кейинги хабарларимизда албатта маълумот берамиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?