date

Путин ва Эрдўғаннинг учрашуви тафсилотлари маълум қилинди

Путин ва Эрдўғаннинг учрашуви тафсилотлари маълум қилинди

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған G20 саммити доирасидаги учрашув вақтида Суриядаги вазиятни ҳамда икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатларини муҳокама қилишган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Улар етарлича узоқ вақт ўтиришди, делегациялар вакиллари ҳам. Шунингдек, ташқи ишлар вазирлари юзма-юз гаплашишди. Улар Сурия масаласида атрофлича фикр алмашишди», — дея Песковнинг сўзларини келтиради "Кун" нашри.

У сиёсатчилар барча форматларда янги қадамлар ташлашга тайёрланиш хусусида гаплашганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, G20 ("катта йигирмалик") – жаҳоннинг иқтисодий ва молиявий масалалари муҳокама қилинадиган энг катта музокаралар майдони бўлиб, жаҳоннинг энг иқтисодий ривожланган 20 мамлакатини ўз ичига қамраб олган. Ушбу 20 мамлакат ҳисобига дунё ЯИМининг 85 фоизи тўғри келади. 2013 йилда G20 форумига Россия раислик қилган эди. 2014 йилда – Австралия, 2015 йилда эса – Туркия.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Эрдўғаннинг учрашуви тафсилотлари маълум қилинди
-->