
АҚШ мудофаа вазирлигининг разведка бошқармаси твиттерда Хитой номига билдирилган танқид учун узр сўради, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Аввалроқ бошқарма твиттерида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрига G20 саммитида иштирок этиш учун келган АҚШ президенти Барак Обама "совуқ" кутиб олинганига изоҳ берилган хабар пайдо бўлганди.
"Ҳар доимгидек ажойиб, Хитой", деб кесатиқ қилинганди твитда.
Бироқ кейинроқ ёзув олиб ташланган, разведка бошқармаси эса унинг чоп этилиши учун узр сўраган.
"Бугун аккаунтдан хато чоп этилган твит олиб ташланди. У разведка бошқармасининг фикрини акс эттирмайди. Ўз узримизни келтириб қоламиз", деб айтилган хабарда.
Обама Хитойга келгач, самолётдан тушаётганда унга трап асосий эшикдан эмас, балки захира эшигидан берилган. Бундан ташқари, Обама оёғи остига, одатда юқори мартабали меҳмонларни кутиб олишда русум бўлганидек, қизил гиламча ёзилмаган. Бироқ Обаманинг ўзи ушбу ҳолатга изоҳ бериб, "уни ҳаддан ташқари бўрттирмаслик кераклигини" айтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар