19:37 / 06.05.2024
432

Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади

Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади
Фото: “ТАСС”
Россия қўшинлари 6 май куни Украина шарқида иккита аҳоли пунктини босиб олган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, “ТАСС” нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Россия қўшинлари Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида 6 май куни Харьков вилоятидаги Котляровка ва Донецкнинг Соловёво ҳудудларини эгаллаб олган. Ҳудудни назорат қилиб турган Украина ҳарбий қисмлари ортга чекинган.

Ғарбий жанговар гуруҳ бўлинмалари фаол амалиётларда Харьков вилоятидаги Котляровка ҳудудини озод қилди. Марказий ҳарбий бўлинмалар муваффақиятли амалиётлар натижасида Донецк нинг Соловёво қишлоғини ҳам эгаллади”, — дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Шунингдек, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг Су-27 қирувчи самолёти ва 23 та учувчисиз учиш қурилмаларини уриб туширгани хабар қилинган. Учувчисиз қурилмалар асосан чегараолди ҳудудларида тўхтатиб қолинган.

Кўплаб рус нашрлари Россия армияси Купянск ҳудудидаги фронт позицияларини мустаҳкамлаётганини ёзган. Ушбу ҳудудда Украина кучларининг учта ҳужуми қайтарилгани хабар қилинган.

"Россиянинг “Ғарбий жанговар гуруҳ” бўлинмалари фронтолди позицияларини мустаҳкамлади ва Харьков вилояти, Стелмаховка, Купянск аҳоли пунктлари яқинида Украина армиясининг 14, 44 ва 66-механизациялаштирилган бригадалари ва 119-ҳудудий мудофаа бригадаларининг шахсий таркиби ва техникасига талафотлар етказди", — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади