23:06 / 06.05.2024
179

Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда?

Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда?
Фото: dzen.ru
“Толибон” ҳукуматининг статистика департаменти 6 май куни мамлакатда сайёҳлар учун яратилган шароитлар ва туризм истиқболлари ҳақида ҳисобот эълон қилди. Бу ҳақда “Спутник Афғонистон” нашри хабар берди.

Ҳисоботда айтилишича, 2023 йилнинг апрелидан 2024 йил апрелигача Афғонистонга 14478 нафар эркак ва 675 нафар чет эл фуқаролигига эга аёл кириб келган. Туристлар сонида ижобий ўзгариш кузатилгани айтилган.

Мамлакатга “Толибон” ҳукумати келганидан кейин бутун Афғонистон бўйлаб сайёҳлар хавфсизлиги таъминланди, мамлакатнинг барча ҳудудларига саёҳат қилиш учун рухсат берилди. Хавфсизлик ходимлари билан ҳамкорликда саёҳатчилар хавфсизлигини таъминлаш борасида иш олиб борилди. Мамлакатда хавфсизлик таъминланган. Бу соҳада ҳеч қандай махсус хавфсизлик чораси қўллашга эҳтиёж йўқ”, — деган “Толибон” ахборот ва маданият вазирлиги матбуот котиби Ҳабиб Ғафрон.

“Толибон” вакили туризмга махсус бюджет ажратилиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, маданият вазирлигининг мақсадлари сайёҳлар майдонини халқаро стандартлар ва меъёрлар асосида ривожлантиришдан иборат эканлигини айтган.

Биз Афғонистонда мана шу йигирма йиллик уруш ва ундан олдинги даврда қурилмаган лойиҳалар амалга оширяпмиз. Афғонистонда сайёҳлик ҳудудларини боғлайдиган стандарт йўллар авваллари бўлмаган. Биз буларнинг барчасини аста-секин стандартлаштирмоқдамиз”, — деган Ҳабиб Ғафрон

Ғафрон шунингдек, барча сайёҳларга муносабат бир хил эканлигини қўшимча қилган. Кимнинг қайси давлатдан эканлиги уларга муносабат ўзгаришига таъсир этмаслигини айтган. Келган ҳар бир чет эллик сайёҳ худди шу тамойиллар асосида саёҳат қилиб, кейин ўз мамлакатларига қайтиши мумкинлиги айтилган.

Бу йил қанча сайёҳни қабул қилиб олишимиз ҳақида бизда ҳозирча аниқ рақам йўқ. Лекин биз кўпроқ сайёҳларни қабул қила оламиз. Масалан, бу йил сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошди. Афғонистонга истаганча сайёҳ келиши мумкин. Агар зарурат туғилса, туристлар сонини чеклаш тўғрисида келгусида кўриб чиқишимиз мумкин".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда?